Учкўприкда газ шохобчаси 9,1 миллиард сўмлик зарар етказган – “Ўзэнергоинспекция”
Энергетика соҳасида табиий газдан қонуний ва самарали фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.
“Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ҳамкорлигида Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида “R. P.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида қоидабузарлик аниқланди.
Текширув давомида шохобчада ўрнатилган ҳисоблаш ускунаси табиий газ сарфини ҳисобламаётгани маълум бўлди.
Инспекция ахборот хизматига кўра, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида 9 миллиард 187 миллион сўмлик зарар етказилган.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА