Покистонлик ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак концепти” номли урду тилидаги китобида жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси инсониятни ҳамкорликка чорлаш, тинчлик ва мулоқот каби қадриятларга асосланган буюк ўзгаришлар лойиҳаси, шунингдек, вақт измига бўйсунмас абадий ғоялардан бири сифатида тақдим этилган.

Ушбу асарга Покистон Бош вазири жаноб Муҳаммад Шаҳбоз Шариф сўз боши ёзганлиги Покистон давлати ва халқининг Президентимизнинг ғоялари ва халқлар ўртасида ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган глобал миқёсдаги қатор ташаббусларининг ҳам юксак эътирофидир. 

Қайд этиш лозимки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хайрли иш яхши ниятдан бошланади” деган сўзлари муаллиф томонидан китобнинг фалсафий асоси сифатида талқин этилган. Демакки, чин маънодаги ўзгаришлар инсоннинг эзгулик ва адолатга хизмат қилиш истагидан бошланади. 

Мазкур асарда давлатимиз раҳбарининг инсонпарварликка асосланган янгича тафаккури акс эттирилган. “Менинг назаримда, – деб ёзади Муҳаммад Аббос Хон ўз асарида, – инсоният тарихида давлат ёки империянинг мавжудлигидан ҳам барқарорроқ нарса бор. Бу – буюк ғоялар. Улар тарихнинг йўналишини ўзгартириб, келажакни шакллантира оладиган қудратли куч ҳам ҳисобланади. Ана шундай ғоялардан бири – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ғояси, деб биламан. Зеро, Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоядир. Менинг наздимда мазкур ғоя инсон тафаккурининг бемисл уммонига қуйилувчи қудратли дарёга ўхшайди. 

Фикримча, бу ғоя нафақат Ўзбекистон келажаги учун асос, балки янги, янада уйғун ва самарали дунёни шакллантиришнинг инновацион модели ҳамдир”,– деб таъкидлайди муаллиф Муҳаммад Аббос Хон. 

Мазкур китоб ўқувчини теран мулоҳазага чорлайди – унда давлатимиз раҳбарининг тарих девор эмас, балки кўприкка, келажак эса рақобат эмас, балки ҳамкорлик майдонига айланади, деган фикрлари аниқ мисоллар ва ҳаётий воқеалар орқали ифода этилган. 
Асарда, жумладан, Ўзбекистон миллий давлатчилик ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига оид қатор тарихий мисоллар келтирилади. 

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак концепти” номли ушбу асар, шубҳасиз, нафақат ўзаро тушуниш манбаси, балки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқур англаш калити бўлиб хизмат қила олади, деб ўйлаймиз. 

Покистонлик сиёсатчи ва илмий экспертларнинг фикрича, ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон томонидан ёзилган ушбу асар ва унда кўтарилган фикр ва талқинлар нафақат Покистонда, балки Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам юқори баҳоланмоқда. 

Ҳозирда “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак концепти” китоби ўзбек тилида ҳам нашрга тайёрланди. 

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоя