Ўзбекистон ҳаво йўллари таркибига кирувчи “Silk Avia” авиакомпанияси учинчи LET L-410 ҳаво кемасини тижорат мақсадларида фойдаланиш учун қабул қилиб олди.

Ишлаб чиқарувчи заводида парвоз характеристикалари текширилиб, қабул қилиб олинганидан сўнг, Чехиянинг Куновице шаҳридан Тошкентга қараб йўл олган самолёт Болгария, Туркия, Грузия, Озарбайжон ва Қорақалпоғистонда ёнилғи қуйиш учун тўхтаб, ўз манзилига муваффақиятли етиб келган.

Анъанага кўра, янги самолёт сув аркаси билан кутиб олинди. Ушбу тарихий воқеани Тошкент аэропортида авиакомпания ходимлари, ҳаво кузатувчилари ва пойтахтимиздаги оилалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кутиб олди.

“Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти ташаббуси билан амалга оширилаётган сўнгги йиллардаги самарали ишлар пировардида фуқароларимизнинг ҳаво йўлидаги парвозини яхшилаш мақсад қилинган.

Ушбу ҳаво кемаси “Silk Avia” бренди остида тижорат учун фойдаланишга мўлжалланган ва минтақавий авиаташувларни ривожлантиришга қаратилган.

Айни пайтда иккита LET L-410 ҳаво кемалари душанба, жума ва якшанба кунлари Нукус – Мўйноқ – Нукус, чоршанба ва шанба кунлари Тошкент – Шаҳрисабз –Тошкент, шунингдек, ҳар куни Тошкент – Зомин – Тошкент йўналишларида Силк Авиа йўловчиларини ташиш учун хизмат қилмоқда.

– Мазкур русумдаги учинчи ҳаво кемасининг сотиб олиниши Ўзбекистонда минтақавий авиаташувларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди, – деди Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шухрат Худайкулов. – Ушбу замонавий ва ишончли самолётлар республика шаҳарлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш орқали олис ҳудудларнинг транспорт имкониятларини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Биз янада кўпроқ фуқароларимиз учун ҳаво қатновини қулайқилиш мақсадида авиакомпаниянинг йўналишлар тармоғиниривожлантиришни давом эттирамиз.

LET L-410 – бу қисқа масофага йўловчи ва юк авиаташувлари учун мукаммал техник ва энг яхши иқтисодий ечим. Ушбу турдаги ҳаво кемаси ўзининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш қобилияти билан ажралиб туради.

Экстремал об-ҳаво шароитида(-50 °C дан +50 °C гача) эксплуатация қилиш учун мўлжалланган ҳаво кемаси 19 та йўловчи ўриндиқлари ва мослашувчан конфигурацияга эга. Максимал парвоз масофаси – 1 500 км ва максимал парвоз давомийлиги 5 соат 10 дақиқа.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MnDc8MQ8goo?si=X5gRpd75j3c-REvn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Дониёр Якубов ва Анвархўжа Аҳмедов (видео),

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи LET L-410 ҳаво кемаси тантанали кутиб олинди (+видео)