Тут меваси юз дардга даво (+видео)
Юртимизда боғдорчилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад тармоғи ҳисобланади. Бизда етиштирилган мевалар хуштаъмлиги ва шифобахшлиги билан машҳур.
Жумладан, тут дарахтининг меваси бу борада алоҳида ўрин тутади. Бугунги видеолавҳада тут мевасининг шифобахшлиги, юртимизда ҳосилдор тут дарахтини кўпайтириш ва тут мевасидан маҳсулот тайёрлаш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берамиз.
Тут барглари пилла етиштиришда ягона озуқа базаси ҳисобланса, меваси халқ табобатида кўплаб касалликларни даволаш ва олдини олишда ишлатилади.
Тутнинг меваси нафақат истеъмол қилинади, балки, қуритилиб, қайта ишланади. Ундан консерва, турли хил винолар, шампан, компот, шарбат, қиём каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади.
Юртимизда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда озуқа базасини ривожлантириш мақсадида ҳосилдор тут дарахтини кўпайтириш ишлари жадал давом этмоқда.
Табобатда бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги қалин пўстлоғи, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, меваси ва қуритилган майизидан ҳамда уруғидан ҳам фойдаланишади. Озиқ-овқат саноатида, фармацефтика, тиббиёт ва халқ табобатида кенг ишлатилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XRfyUU4rGJI" title="Tut mevasi yuz dardga davo" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Турли хил қайнатмалар ва димламалар, шарбат ҳамда шиннилар, 180 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғи қайта ишланиб, ундан сифатли мой, ҳар хил кислоталар ҳам олинади.
Гулноза Бобоева,
Аброр Содиқов (видео), ЎзА