Трамп Теҳронни огоҳлантирди: келишув бўлмаса, ҳарбий зарбалар кучаяди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга янги огоҳлантириш йўллади. Агар Теҳрон билан келишувга эришилмаса, Вашингтон кескин чораларга ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
-Биз келишувга эришиш тарафдоримиз, аммо улар ҳозир биз хоҳлаган нуқтада эмас. Агар муроса қилинмаса, уларга янада қаттиқроқ зарбалар берилади, -деди Трамп журналистларга берган интервьюсида.
Хорижий манбаларга кўра, Қўшма Штатлар етакчиси 19 май куни Оқ уйда миллий хавфсизлик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказиб, Эронга қарши кейинги ҳарбий вариантларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА