Трамп Сеулга кутилмаган зарба берди
Президент Дональд Трамп Пентагонга Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотни сезиларли даражада қисқартириш бўйича кўрсатма берди. Бу қарор тадбирлар кўп маблағ талаб қилиши ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан муносабат яхши экани билан изоҳланган. Етакчининг фикрича, бундай машқ Пхеньянга нисбатан “душманликдан огоҳ” бермаслиги керак.
Айни пайт АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари “Ulchi Freedom Shield” машғулотини ўтказяпти. 11 кунлик тадбирда 18 000 корейс ҳарбий иштирок этмоқда. Машғулот Шимолий Кореядан эҳтимолий таҳдидга тайёргарликни кучайтиришга қаратилган.
Қарорнинг яна бир сабаби Сеул Эрон масаласида Вашингтонга ёрдам беришдан бош тортгани билан боғлиқ. Маълум бўлишича, Трамп Жанубий Корея Президенти Ли Жэ Мёндан Эронни ядровий қуролсизлантириш бўйича АҚШга қўшилишни сўраган, аммо “йўқ, раҳмат” деган жавобни олган.
Бу қадам Вашингтоннинг Жанубий Кореяга нисбатан аввалги позициясидан кескин фарқ қилади. Пентагон раҳбари Пит Хегсет май ойида Сеулнинг мудофаа харажатини ошириш режасини ижобий баҳолаган эди. Пхеньян эса жума куни қўшма машғулотни “тажовузкор урушга тайёргарлик” деб атаб, АҚШ ва Жанубий Кореяга нисбатан кескин чоралар кўришини билдирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА