Тозалик ва тартиб ойлиги: мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида “Тозалик ва тартиб ойлиги” доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Фарҳод Умаров бошчилигидаги масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида туман марказидаги Абдулла Қаҳҳор, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Помоза маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи марказий йўл бўйи кўчаларида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари комплекс тарзда ўрганилди. Жараёнда ҳудудларнинг санитария ҳолати, ташқи кўриниши ҳамда ободонлаштириш даражаси атрофлича таҳлил қилинди.
[gallery-28804]
Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликлар аниқланиши билан бирга, тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ҳам очиқ муҳокама қилинди. Уларни бартараф этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудни янада ривожлантириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Жараёнда ташқи реклама воситалари – баннерлар, билбордлар ва пешлавҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги, эстетик кўриниши ва ягона стандартларга мослиги синчиклаб ўрганилди. Бу эса ҳудуднинг замонавий ва тартибли қиёфасини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўрганишлар жараёнида “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талабларига зид равишда ўрнатилган реклама воситалари аниқланиб, бартараф этилди. Тадбиркорларга давлат тили меъёрларига қатъий риоя этиш ва ташқи кўриниш маданиятини ошириш юзасидан тушунтириш берилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА