Тўй кортежида сайлов участкасига
Бугун никоҳ тўйини ўтказаётган Оғабек Жўраев ва Ҳулкарой Нормуродованинг Кўкдала туманидаги Бегламиш маҳалласида жойлашган 765-сайлов участкасига ташрифи барчанинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.
Улар никоҳ уйига боришдан олдин тўй кортежида сайлов участкасига келиб, конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди ва ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз берди.


Улар каби яна бир ёш оила, куни кеча никоҳ тўйини ўтказган Даврон Имомов ва Сурайё Жовлиева эса Деҳқонобод туманининг Тоғайтемир қишлоғида жойлашган 200-сайлов участкасида бўлиб, ўз сиёсий иродаларини ифода этди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири