Тоқаевнинг рус тили ҳақидаги баёноти, F-35 қисмлари ва 700 йиллик шаҳарча сири - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг рус тилини сиёсий масалага айлантирмаслик ҳақидаги баёноти, Сурия Президентининг АҚШга берган ғайриоддий таклифи, Австралиянинг F-35 қирувчи самолётлари қисмларини адашиб Гонконгга юбориб қўйгани ҳамда Литванинг Марказий Осиё фуқароларининг ишга жойлашиш аризаларини қабул қилишни тўхтатгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг давлатларни Халқаро жиноий судни тарк этишга чақиргани ва Буюк Британияда 700 йил аввал сув остида қолган сирли шаҳарча харобалари ўрганилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ойбек Давронов.ЎзА