Томорқаси бор одам асло камбағал эмас
Томорқа аслида оила даромадини оширувчи хазина. Кимнингдир 5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у асло камбағал эмас.
Томорқа аслида оила даромадини оширувчи хазина. Кимнингдир 5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у асло камбағал эмас.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Уйшин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Нураддин ва Омонбой Жалоловларнинг фикри шундай. Улар ўз томорқасида гулчилик билан шуғулланишади. Бундан 4 йил олдин ўз томорқасининг бир қисмида гулчилик хўжалигини юрита бошлаган Нураддин Жалоловнинг иссиқхонасида бугун 8 минг тупга яқин ранг-баранг, ифори ҳам бир-бирини такрорламайдиган гуллар парваришланади. Оила гулчиликнинг ўзидан йилига 15-20 миллион сўм даромад олади.
Дарвоқе, Нураддин гулчиликни укаси Омонбойдан ўрганган. Эътибор қилса, укаси уйидан чиқмай, ўз томорқасида бутун оиласини, фарзандларини иш билан таъминлаб, яхшигина даромад топаётир. Омонбой акасига гулчилик сирларини ўргатди. Ака укадан ўрганиб, гулчи бўлди.
Омонбойнинг томорқасида 15 минг тупдан зиёд гуллар ўстирилмоқда. Шафран, петуния, сальвия, бонанза каби гул навлари жуда харидоргир бўлганлиги сабабли уларни кўпроқ етиштиришади.

