Тўланмаган қарздорлик ундириб берилди
Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги мустақил ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга давлат органлари томонидан адолатли ва тенг муносабатда бўлишни таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратишдан иборат.
Шунга кўра, Бизнес-омбудсманга Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Матонат” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари “Navoiy yoʼl koʼkalam” давлат унитар корхонаси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2022 йил 25 сентябрда “Матонат” МЧЖ ҳамда “Navoiy yoʼl koʼkalam” давлат унитар корхонаси ўртасида техник хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Унга кўра, тадбиркор томонидан шартномага мувофиқ белгиланган тартибда автотранспорт эҳтиёт қисмлари етказиб берилган ва ушбу эҳтиёт қисмлар ёрдамида техникалар таъмирлаб берилган.
Шунга қарамай, корхона томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Шундан сўнг тадбиркорнинг Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишига тўғри келган.
Мазкур мурожаат асосида Бизнес-омбудсман томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судига жамият манфаатини кўзлаб даъво аризаси киритилди.
Гулноза Бобоева,ЎзА