Тошкент халқаро инвестиция форуми маҳаллий корхоналар учун чинакам янги имкониятларни очиб беришга хизмат қилди. Бунда улар томонидан тақдим этилган маҳсулотлар ҳам халқаро ишбилармонларнинг ҳар жиҳатдан эътиборини тортди, десак адашмаймиз.

Шу маънода айтиш керакки, мазкур форум Марказий Осиёнинг энг йирик ва нуфузли иқтисодий майдонларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиши, модернизация жараёнлари ҳамда сармоявий салоҳиятини дунё аудиториясига кенг намойиш эта олди. Бугунги кунда эса мамлакатимиз критик минераллар соҳасида жаҳон эътиборини тортаётган янги глобал марказ сифатида шаклланиб бормоқда. Шу боис форум доирасида ушбу соҳа бўйича масалалар ҳам энг устувор йўналишлардан бири сифатида илгари сурилиб, халқаро инвесторлар ва экспертлар эътибори марказида бўлди. 

“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси Шавкат Набиевнинг қайд этишича, ТМК мамлакатимизни критик минераллар соҳасида глобал саҳнага олиб чиқаётган брендга айланмоқда.

–Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йилда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ташкил этилган бўлиб, бутун қиймат занжири бўйлаб хомашёни қазиб олишдан тортиб то металларни ишлаб чиқариш ва юқори қиймат қўшилган маҳсулотларни тайёрлашгача бўлган жараённи амалга оширади.  Бугунги кунда ТМК 25 дан ортиқ турдаги муҳим минералларни ўз ичига олган 70 дан зиёд инвестицион лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Уларнинг умумий қиймати 1,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. ТМК хорижий инвесторлар учун очиқ, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқда. У ҳозирда АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Дания каби давлатларнинг молиявий ва технологик институтлари билан бевосита ҳамкорлик ўрнатган. 

Бугунги кунда 5 хил минерал металлар устида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Масалан, вольфрам каби технологик металл ишлаб чиқарилиб, у мамлакатимизда машинасозлик, тоғ-кон саноати учун зарур бўлган асбоб-ускуналарда ишлатиладиган металдир.

Айтиш керакки, ТМК пойтахтимизда уч кун мобайнида ўтказилган форумнинг муҳим иштирокчиларидан бирига айланди. Негаки, компаниямиз ўз стендида мамлакатимизнинг критик минераллар захираси ва саноат салоҳияти, тўлиқ қиймат занжирига асосланган ёндашувини намойиш қилди. Стендимиз миллий кўргазманинг биринчи куниданоқ форум меҳмонлари, хорижий инвесторлар диққат-марказида бўлди. Албатта, бу бизни қувонтирди ва янада ғайрат билан ишлашга ундамоқда, – деди Шавкат Набиев.

Форум давомида бир қатор юқори мартабали меҳмонлар, жумладан, Болгария президенти Румен Радев ҳамда Словакия Бош вазири Роберт Фицо ТМК стендига ташриф буюриб, Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан амалга оширилаётган критик минераллар бўйича инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. 

Мазкур комбинат бошқаруви раиси маслаҳатчиси Ҳан Илҳаннинг сўзларига кўра, бугунги кунда танлаб олинадиган стратегик хомашё турлари дунё миқёсида муҳокама марказида турган муҳим мавзулардан бири. Бунинг асосий сабаби эса ушбу хомашёларга бўлган улкан талабнинг ортиб бораётганидир. Айниқса, илғор иқтисодиётларга эга давлатлардаги саноат тармоқлари, яъни аэрокосмика, муҳандислик, автомобилсозлик, мудофаа, рақамли технологиялар, ҳатто тиббиёт соҳаси ҳам стратегик хомашёларга тўлиқ боғлиқ.

– Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, глобал миқёсда мавжуд хомашё захиралари етарли эмас ва мавжудлари ҳам аксарият ҳолатларда ягона манбага боғлиқ ҳолда таъминланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган улкан стратегия билан мамлакат ушбу таъминот муаммосини ҳал этишга доир аниқ ва самарали йўлни танлади. Бундай кенг қамровли ва илғор ёндашув бугунги кунда дунёда камдан-кам учрайди. Мен бу ерда TMK раҳбарига маслаҳатчи сифатида фаолият олиб бораяпман ва шуни ишонч билан таъкидлашим мумкинки, ушбу илғор ғоя TMKни ташкил этишга асос бўлди ҳамда унга Ўзбекистондаги барча стратегик хомашё турларини ривожлантириш вазифаси юклатилди. Бу жараён энг тезкор, бироқ барча экологик ва ижтимоий масъулият мезонларига риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда TMK 70 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Улардан айримлари фаол ишлаб чиқариш жараёнида. Қолганлари эса лойиҳа босқичида бўлиб, яқин келажакда амалиётга татбиқ этилади. Юқори салоҳиятга эга яна кўплаб активлар тайёр ҳолда ривожлантирилиш арафасида турибди.

Бу активлар 25дан ортиқ турдаги стратегик хомашё турларига ихтисослашган. Ушбу хомашёлар АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Япония, Жанубий Корея каби илғор давлатлар томонидан стратегик аҳамиятга эга, деб эътироф этилган. TMK томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар эса айнан мана шу 25 турдаги стратегик ресурсларга мос келади.

Агар TMKнинг ушбу салоҳиятига бир лаҳза тўхтаб, таҳлил билан ёндашсак, ҳозирги глобал етказиб берувчи манбалардан бошқача, ўз йўли ва имкониятига эга бўлган тенгсиз платформани кўрамиз. Бу афзаллик Тошкент халқаро инвестиция форуми давомида ҳам кенг эътироф этилди.

Бундан ташқари, 2025 йил 24-26 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “MINEX Central Asia” маъданчилик форумида TMK ўз стратегиясини янада кенг тақдим этишни режалаштирмоқда. Биз фақатгина алоҳида лойиҳалар даражасида ҳамкорлар излаётганимиз йўқ, аксинча, биз Президент ташаббуси доирасидаги кенг қамровли ва стратегик шерикликка чақирмоқдамиз. Бу ташаббус ўзига хослиги билан бутун дунёда тенгсиз, – деди Ҳан Илҳан.

Ҳан Илҳан таъкидлаганидек, корхонанинг ҳамкорликдан асосий мақсади мазкур дастурни жадаллаштириш, стратегик хомашё турларини жаҳон таъминот занжирига тезкор ва барқарор равишда интеграция қилишдир. Бугунги глобал иқтисодиёт бу ресурсларга жуда катта эҳтиёж сезмоқда.

Комбинат мутахассисларининг қайд этишича, форум доирасида Ўзбекистоннинг критик минераллар соҳасига юқори баҳо бериб, ТМК билан ҳамкорлик ўрнатиш истагида бўлган инвесторлар жуда кўп бўлди. Жумладан, ТМК 60 дан ортиқ халқаро компаниялар билан учрашувлар ўтказди, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. 

АҚШнинг Халқаро тараққиёт молиялаштириш корпорацияси, Европа инвестиция банки, Швейцариянинг “SGS” компанияси, Япониянинг “MITSUI & CO., LTD”, Туркиянинг Eskihisar компанияси ва шу каби қатор йирик компаниялар ТМК лойиҳаларига катта қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, ушбу форумда ТМК ва АҚШнинг нуфузли инвестиция компанияси “Cove Capital” ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат орқали технологик металлар соҳасида йирик инвестициялар йўлга қўйилади, қўшма лойиҳалар ва глобал ташаббуслар старт олади, Ўзбекистон дунёдаги энг талабгир бозорларга тайёр маҳсулот етказиб берувчи марказга айланади. 

 “Cove Capital” бошқарувчи ҳамкори Пини Алтхаус ушбу меморандумнинг имзоланиши чоғида таъкидлаганидек, Ўзбекистон АҚШ ва Европа учун критик минераллар хомашёсидан тайёрланган қўшимча қиймат қўшилган маҳсулотларнинг етказиб берувчисига айланишга тайёр.  Мана бу натижа TMK учун Тошкент халқаро инвестиция форумида эришган ютуқ ва глобал бозорга чиқишга катта ишончдир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур форум ТМК ҳамда маҳаллий иштирокчилар учун юқори даражада самарали якунланди. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов уч кунлик тадбирлар якуни бўйича берган маълумотида форум доирасида умумий қиймати 30,5 миллиард долларга тенг инвестиция ва савдо битимлари имзоланганини таъкидлади. 

Аҳамиятлиси, бу улкан жараёнда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” акциядорлик жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бўлиб, унинг фаол иштироки форумдаги муҳим натижалардан бирига айланди. Келгусида эса ТМКнинг стратегик мақсади Ўзбекистондаги танлаб олинадиган муҳим ва стратегик хомашё турларини жаҳон таъминот занжирига масъулиятли ва тезкор тарзда етказиб бериш, шу билан бирга, айни пайтда фақатгина ягона манбага боғлиқ бўлиб турган ривожланган иқтисодиётлар учун барқарор ва ишончли альтернатив ечим сифатида ўз ўрнини эгаллашдир.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/WWo7MouPS3U?si=ousGTrdvJ_dHHuvc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, 

Дониёр Ёқубов,

 Анвархўжа Аҳмедов (видео+монтаж),

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
TMK Ўзбекистоннинг стратегик хомашё салоҳиятини халқаро майдонга олиб чиқмоқда (+видео)