Тинимсиз ҳаракат орқали исталган мақсадга эришиш мумкин
Ёшлар ижод саройида фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимдаги ёш ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар, волонтёрлар ҳамда маҳалла ёшлари билан учрашди.
Тадбирда вазир А.Икрамов ёшларга қатъий интизом, доимий билим олиш ва тинимсиз ҳаракат орқали исталган мақсадга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Алишер Саъдуллаев ёшларга маррани катта қўйиш, доим билимли инсонлар даврасида бўлиш ва мунтазам китоб ўқишни тавсия қилди.

Иштирокчилар соҳага оид хориж тажрибаси, волонтёрлик фаолияти, сунъий интеллект ва тизимни рақамлаштириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Учрашувда ёшларнинг сунъий интеллект, рақамлаштириш ва волонтёрликка оид лойиҳалари эшитилиб, уларни амалиётга жорий этиш белгилаб олинди. Якунда соҳада алоҳида ажралиб турган ёш қутқарувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда фаол волонтёрларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Г.Бобоева,
ЎзА