The National Interest: Украина Европа янги стратегияси асосий ижрочисига айланмоқда
Украина бугунги кунда янги Европа хавфсизлик манзарсини шакллантиришда етакчи ўрин тутмоқда. “The National Interest” таъкидлашича, Украинанинг Иттифоққа қўшилиши масаласи аллақачон шунчаки ЕИни кенгайтириш мақсади доирасидан чиқиб, бутун қитъа учун стратегик масалага айланган.
Таъкидланишича, кенг кўламли уруш Европа хавфсизлиги ҳақидаги тушунчани ўзгартирди. Шу боис ЕИ Украинанинг босқичма-босқич интеграциялашуви механизми сифатида Европа институтларида аввалги иштирокдан тортиб, расмий қўшилишдан олдинги Ягона бозорга босқичма-босқич қўшилишгача бўлган масалаларни тобора кўпроқ муҳокама қилмоқда.
Энди Украина фақат ҳарбий ва молиявий ёрдам олувчи эмаслиги таъкидланган. Уруш туфайли мамлакат ноёб жанговар тажриба тўплади, мудофаа саноатини сезиларли даражада мустаҳкамлади ва замонавий ҳарбий технология соҳасида Европа учун муҳим шерикка айланди.
С.Раҳимов, ЎзА