Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида битирувчиларга дипломлар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида 2025/2026 ўқув йили битирувчиларига диплом топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари, иш берувчилар, битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Жорий ўқув йилида университетни 2 минг 142 нафар талаба муваффақиятли тамомлади. Шундан 2 минг 93 нафари бакалавр, 49 нафари эса магистратура босқичи битирувчисидир. Маросимда энергетика, муҳандислик, қурилиш, иқтисодиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида таҳсил олган 2 минг 200 нафардан ортиқ ёшларга мутахассислик дипломлари тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида университет раҳбарияти ва фахрий меҳмонлар битирувчиларни муборакбод этиб, уларга келгуси меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилади. Ёш мутахассисларнинг мамлакат тараққиёти йўлида ўз билим ва салоҳияти билан муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
[gallery-30460]
Маросимда магистрлик ҳамда имтиёзли дипломлар соҳибларига ҳужжатлар топширилди. Шунингдек, фарзандларининг таълим олишида яқиндан кўмаклашган ота-оналарга университет раҳбарияти номидан ташаккурномалар тақдим этилди.
Тантанали тадбир «Битирув оқшоми» гала-концерти билан давом этиб, таниқли санъаткорлар ва университетнинг иқтидорли талабалари иштирокидаги концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА