Теннисчиларимиз бош совринни кўзламоқда
Фарғонада Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган J60 таснифидаги турнир ўзининг қизғин палласига кирди.
Жумладан, мусобақанинг чорак финал босқичи доирасида Никита Ғафуров ва Данила Квасов ўзаро рақобатлашди. Унда Данила ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида зафар қучди ва финал остонасида нейтрал теннисчи Александер Куницин билан куч синашадиган бўлди.
Шунингдек, жуфтдик беллашувларида Акмал Абдуллаев ва Суҳроб Саидов тандеми нейтрал теннисчилар Виктор Макаров ва Артем Стариковга қарши кортга чиқди. Мазкур ўйинда ҳисоб 4:2 бўлиб турган бир вазиятда Виктор ва Артем учрашувни давом эттиришдан бош тортган ҳолда мағлубиятини тан олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА