Тбилиси — тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Грузия пойтахти Тбилиси Шарқ ва Ғарб маданияти туташган, ўзига хос қиёфага эга шаҳар сифатида сайёҳлар эътиборини тортиб келади. Қадимий ва замонавий меъморий ечимлар уйғунлашган бу масканда тарих нафаси, миллий анъаналар ва бугунги шиддатли ҳаёт бир-бири билан чамбарчас боғланган.
Шаҳарнинг эски қисми тор кўчалари, нақшин айвонли уйлари, қадимий ибодатгоҳлари ва тарихий бинолари билан ажралиб туради. Кура дарёси бўйлаб қад ростлаган Тбилисида замонавий иншоотлар, кўркам боғлар ва сайёҳлар гавжум кўчалар шаҳарга янада жозиба бағишлайди.
[gallery-30217]
Тбилиси нафақат Грузиянинг сиёсий ва иқтисодий маркази, балки бой тарихий мероси, меҳмондўст муҳити ва бетакрор шаҳар манзаралари билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда ҳар бир кўча, ҳар бир майдон ва ҳар бир тарихий обида ўтмиш ва бугунни ўзаро боғлаб туради.
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА