“Tashkent Grand Prix” халқаро мусобақасидан фоторепортаж
Пойтахтимизда илк бор велоспортнинг трек йўналиши бўйича нуфузли “Tashkent Grand Prix” халқаро мусобақаси ўтказилди.
“Олимпия шаҳарчаси” ҳудудида жойлашган замонавий велодромда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган профессионал велоспортчилар ўзаро баҳс олиб борди.
Мусобақада Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Туркия, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Ҳиндистон ҳамда Ўзбекистондан жами 15 та жамоа иштирок этди. Унда қарийб 100 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Дастурга мувофиқ, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий таъқиб, очколар пойгаси, мэдисон ва омниум йўналишлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Таъкидланганидек, мазкур мусобақа халқаро велоспорт тақвимига киритилган бўлиб, иштирокчиларга рейтинг очколарини жамғариш имкониятини тақдим этади.
Мутахассислар фикрича, “Tashkent Grand Prix” каби мусобақалар мамлакатда велоспортни оммалаштириш, халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг спорт салоҳиятини кенг намоён этишда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-29311]
Қайд этилганидек, жорий йилнинг 10–11 май кунлари Наманган вилоятида велоспортнинг трек йўналиши бўйича навбатдаги халқаро “Namangan Grand Prix” мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА