Таълимда мустақил ва танқидий фикрлашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида “Фикр тарбиясига оид тарихий ҳамда инновацион ёндашувлар, маҳсулдор стратегиялардан педагогик амалиётда фойдаланиш механизмлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда фикр тарбиясининг назарий ва методологик асослари, миллий ҳамда халқаро педагогик тажрибалар, замонавий таълимда инновацион ёндашувлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёш авлодда мустақил фикрлаш, танқидий таҳлил қилиш, ижодий ёндашиш ва мантиқий хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг самарали усулларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирнинг асосий мақсади фикр тарбиясига оид тарихий тажрибаларни ўрганиш, замонавий педагогик моделларни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда уларни узлуксиз таълим тизимига татбиқ этиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Анжуман доирасида фикр тарбиясини ташкил этишнинг самарали механизмлари, таълим олувчиларни муаммоли вазиятларни таҳлил қилишга ўргатиш, мустақил қарор қабул қилиш, ўз фикрини асослаш ва ижодий тафаккурни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур анжуманда фикр тарбиясининг назарий-методологик асослари ва унинг замонавий таълим тизимидаги ўрни, тарихий педагогик тажрибаларни инновацион ёндашувлар билан уйғунлаштириш имкониятлари ҳамда ўқувчиларнинг фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган самарали стратегиялар кўриб чиқилди.
Шунингдек, фикр тарбиясига оид назарий концепцияларни педагогик амалиётга татбиқ этиш, замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, узлуксиз таълим муассасаларида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
[photobank-32249]
Айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида мустақил, танқидий, таҳлилий, креатив ва мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган методик ёндашувлар муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.
Ҳамроз Баёнов,
Ўктам Ҳайитов (сурат),
ЎзА