Таэквондочиларимиз 4 та медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон таэквондочилари Покистондаги Президент кубогини 4 та медаль билан бошлади.
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича “World Taekwondo President’s Cup – Asia” мусобақасининг кёруги йўналишидаги баҳслар бошланди.
Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, совриндорлар сафидан жой олди.
Кумуш медалларга 74 килограмм вазн тоифасида Наҗмиддин Қосимҳожиев, 62 килограммда Диёра Азизова ҳамда +73 килограмм вазн тоифасида Светлана Саидова сазовор бўлди.
+87 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Марат Мавлонов эса бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа юртдошларимиз нуфузли мусобақани 4 та медаль билан бошлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА