Таэквондо ITF: “Жар Академия” спортчилари Малайзияда муваффақиятга эришди
Малайзиянинг Перак штати Танюнг Рамбутан шаҳрида таэквондо ITF бўйича ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ватанимиз шарафини “Жар Академия” жамоаси вакиллари муносиб ҳимоя қилди.
Малайзия, Янги Зеландия, Австралия, Индонезия, Сингапур, Вьетнам, Шри-Ланка, Хитой Тайпейи, Гонконг, Япония, Англия, Молдова, Эфиопия сингари йигирмага яқин давлатдан 2000 нафардан зиёд ёш спортчилар қатнашган турнирда Бахтиёр Исроилов мураббийлигидаги ёш таэквондочиларимиз 7 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Ёш спортчиларимиздан Малика Муҳсинова, Шаҳризода Муҳсинова, Саидислом Тоҳирхўжаев ва Саидрасулхўжа Тоҳирхўжаев таэквондо ITFнинг тул ва масоге йўналишидаги мусобақаларда ўз иқтидорини юқори даражада намойиш этгани эътиборли бўлди.
Таиландда ватанимиз шарафини улуғлаган ёш спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА