Тадбиркорлик – ҳалол меҳнат ҳосиласи
Президентимиз раҳнамолигида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг шароит ва имкониятлар яратилмоқда.Қулай бизнес-муҳит шаклланган, зарур имтиёз ва преференциялар тизими яратилган, ўз ишини юритаётган оилалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайдиган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Бу, ўз навбатида, жамиятимизнинг асосий бўғини бўлмиш оилалар фаровонлиги ва мустаҳкамлигининг муҳим омили бўлиб хизмат қилаётир.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ташкил этилган “Садаф мебеллари” оилавий корхонасида тайёрланаётган мебеллар маҳаллий бозорда харидоргир.
2013 йилда фаолият бошлаган корхонада ишлаб чиқарилаётган стол, стул, шкаф, диван каби йигирма беш турдаги замонавий мебеллар сифати, кўркамлиги билан хориж маҳсулотларидан асло қолишмайди. Шу боис вилоятдаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидан кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда. Яқинда вилоятда ўтказилган саноат ярмаркасида ушбу корхона таълим муассасалари билан 156 миллион сўмлик шартнома имзолади.
– Айни пайтда ойига 20 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрлашга муваффақ бўлмоқдамиз, – дейди корхона раҳбари Ҳ.Тиллабоева. – Талабга яраша таклиф билан чиқиш мақсадида ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан янгилаш ҳаракатини бошладик. Лойиҳа ниҳоясига етгач, маҳсулот тайёрлаш ҳажми ҳозиргига нисбатан уч-тўрт баробар ортади. Қўшимча иш ўринлари яратилади.