Тадбиркорлар ўзаро тажриба алмашди
Наманган вилояти Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасининг биринчи босқичида умумий қиймати 55 миллиард сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1500 дан зиёд иш ўрни яратилди.
Бугунги кунга келиб, темирчилик саноат зонасининг 2-босқичи учун қўшимча 2 гектар майдон ажратилиши натижасида 33 та ёш уста ҳунарманд томонидан қиймати 22,1 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Мазкур саноат зонасининг ташкил этилиши ҳудудда фаолият юритаётган ёш темирчи уста-ҳунармандлар учун айни муддао бўлди.
[gallery-21244]
Куни кеча Жиззах вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари ва соҳа вакиллари мазкур ёшлар кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ўзаро тажриба алмашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА