Сурхондарёда педагоглар малака тоифа синовларидан ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сурхондарё вилоятида ҳам мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилмоқда. Мазкур жараёнлар 7 апрелдан 4 майга қадар давом этади.
Тест синовлари Термиз шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида ташкилий ва техник жиҳатдан пухта тайёргарлик асосида, очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатовнинг таъкидлашича, ушбу жараён ҳар бир педагог учун ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказиш, касбий маҳоратини оширишга хизмат қилади. Айниқса, жорий йилда кўплаб ўқитувчиларнинг навбатдан ташқари иштирок этиш истагини билдиргани уларнинг ўз устида ишлаётгани ва тизимга бўлган ишончини яққол намоён этмоқда.
Жорий синовларда вилоят бўйича жами 17 минг 783 нафар педагог иштирок этмоқда. Шундан 16 минг 483 нафари навбатдан ташқари, 1 минг 300 нафари эса навбатдаги мажбурий тартибда қатнашмоқда.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар