Стол теннисчиларимиз Қозоғистон турнирида совриндор бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида давом этаётган “WTT Youth Contender Almaty 2026” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Нуфузли турнирнинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медалига эга чиқди.

Хусусан, Хуршид Аҳмедов ва Диёрбек Дилшодов ўз ёш тоифаларидаги саралаш мусобақаларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, бронза медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, мусобақанинг U19 ёш тоифасидаги аралаш жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Асел Эркебаева (Ўзбекистон) ва Приянуж Бхаттачарйя(Ҳиндистон) жуфтлиги бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақалар 27 июль кунига қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА