Спортчиларимизнинг Осиё чемпионатидани медаллар сони 12 тага етди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул якунланди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақада ҳамюртимиз Артур Гулиев C1 йўналишида 200 метр масофада ўтган беллашувларда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Артур Гулиев C2 таснифида ўтган 500 метр масофадаги жуфтлик баҳсларида Владлен Денисов билан тандемда кумуш медалга сазовоар бўлди.

Шунингдек, Шоҳсанам Шерзодова (C1, 200 м), Арина Танатмишева (K1, 200 м), Нилуфар Зокирова / Шоҳсанам Шерзодова (C2, 200 м) ўз йўналишларида кумуш меделга сазовор бўлган бўлса, Арина Танатмишева ҳамда Екатерина Шубина тандеми K2 тоифасидаги 500 метрга ўтган пойгада бронза медаль билан тақдирланди.
Шу тариқа, мусобақанинг иккинчи кунги беллашувларидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медал жамғаришга муваффақ бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА