Спорт ва саломатлик акцияси
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Чимбой туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт ва саломатлик тадбирлари орқали жисмоний фаолликни ошириш мақсадида “Ёшлар - соғлом турмуш тарафдори” шиори остида спорт ва саломатлик акцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Чимбой туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларга сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, аҳоли ўртасида оммавий спортни оммалаштириш, ёшларни спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир давомида ёшлар ўртасида шахмат-шашка бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу спорт тури ёшларнинг интеллектуал, фикрлаш, диққатни ошириш, стратегик ва режалаштириш қобилиятини оширишга ёрдам беради. Қизғин беллашувлар якунида ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирланди.

Шунингдек, “Саломатлик учун 5000 қадам!” оммавий юриш марафони ҳам ташкил этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА