“Спорт мажмуаси”нинг нархи 70 миллион сўм
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Н. ўзи учун “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 70 миллион сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш.Суяров, ЎзА