“Сўнгги қўнғироқ” ёшларни мустақил ҳаётга кузатди (+видео)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан олинган хабарга кўра 25 май куни республикамиздаги 10 193 та давлат умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари соат 8:00дан бошланди уларда 4 млн нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Жумладан, пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган 229 ўрта мактабда ушбу санага алоҳида тайёргарлик кўрилди. Муассаса байрамона безатилиб, битирувчиларга унутилмас онларни бағишлаш учун барча имкониятлар ишга солинди. Давлатимиз мадҳияси янграб, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз умумтаълим мактаблари битирувчи ўғил-қизларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда йил давомида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди, иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналари “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она” каби номинациялар бўйича тақдирланди. Спорт соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритган 3 нафар ўқувчи Спорт вазирлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тартиби жорий этилди. 2025-2026 ўқув йили якунида 1 093647 нафар 9-11-синф битирувчисига электрон шаҳодатнома берилиши режалаштирилган. Сўзга чиққанлар шу ва соҳада жорий қилинган ўзгаришлар бўйича маълумот беришди. Мактабнинг ашула ва рақс ансанбллари иштирокидаги дастурлар тадбирга ўзгача бир файз бағишлади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_gtk-lnXCQY" title="“So‘nggi qo‘ng‘iroq” yoshlarni mustaqil hayotga kuzatdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА