Солиқчи пора билан қўлга тушди
Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Навоий вилояти ИИБ коррупциявий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ вилоят бўйича бошқармаси, Департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пора олиш билан боғлиқ жиноят фош этилди.
Кармана тумани солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбасида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаётган шахс якка тадбиркорнинг юзага келган солиқ қарздорлигининг бир қисмини камайтириб бериши ва юзага келган молиявий жаримани қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пулларни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА