Соҳадаги ўзгаришлар таҳлил қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали масъуллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва келгусида эришиладиган натижаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда журналист ва блогерлар иштирок этди.
Даставвал “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳудудий филиали бош муҳандис ўринбосари Аброр Алиев ва ASKUE мутахассиси Ойбек Маматов иштирокчиларга қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, электр таъминоти тизимига киритилган имтиёзлар, қуёш панелларининг самарадорлиги бўйича маълумот берди.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан тегишли жавоб олди.
[gallery-18353]
Матбуот анжуманидан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиа-тур ташкил этилиб, иштирокчилар филиал қошида ташкил этилган “Data centre” фаолияти билан таништирилди.
ASKUE ҳисоблагичларининг ишлаш тартиби, афзалликлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА