Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг ректори С.Сафоев “Минтақавий хавфсизликка геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришларнинг таъсири ва низоларнинг олдини олиш” мавзусидаги VI халқаро илмий амалий анжуманда сўзлаган нутқида ана шу фикрни алоҳида таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли минтақада туб ўзгаришлар рўй берди. Амалда ўн йилликлар давомида олий даражадаги кўп томонлама мулоқотлар кузатилмаган бўлса-да, ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг расмий ва норасмий алоқалари амалиёти қайта тикланди. “Минтақа давлатлари ўртасида яқин ўтмишда уларнинг рўй бериши муқаррардек кўринган кенг кўламли низолар бугунги кунда бемаъни сценарий бўлиб туюлади”, деб таъкидлади ЖИДУ ректори.

Бугунги кунда минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Бундан ташқари, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ҳисобига минтақа ҳудудида товар айирбошлашнинг ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2016-2023 йилларда унинг ҳажми 4,5 бараварга - 2,4 миллиард доллардан 11 миллиард долларга ошди.

Шу билан бирга, С.Сафоев шунга эътиборни қаратдики, минтақада илк бор парламент дипломатияси ресурси Марказий Осиё парламентлараро форумини ташкил этиш орқали жалб этилди, унинг сўнгги йиғилиши жорий йилнинг сентябрь ойида Хивада бўлиб ўтган эди.

С.Сафоевнинг фикрича, “парламентлараро ҳамкорлик воситаларидан самарали фойдаланиш ўзаро ишончни чуқурлаштиришга ва шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга хизмат қилади, айни пайтда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларга қўшимча мустаҳкамлик бағишлайди”.

Халқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда ҳар йили ташкил этилади ва ўтказилади. Тадбирда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги давлат ва нодавлат идоралари раҳбарлари, халқаро экспертлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатларида аккредитациядан ўтган ҳарбий атташелар иштирок этади.

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Содиқ Сафоев: Парламентлараро мулоқот Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга чуқур мазмун ва мустаҳкамлик бағишлашга йўналтирилган