Слаломчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари
Хитойда слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қитъа биринчилигининг сўнгги кунги баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи дастурларида байдаркачи Жонибек Темиргалиев кросс йўналишида олтин медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, у классик слалом баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Осиё чемпионатини 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, ушбу натижа мамлакатимизда сув спорти турларини ривожлантириш, айниқса, слалом йўналишида иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар самарасини яна бир бор тасдиқлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА