Сирдарёда автомобиль заводи очилди
Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турган давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, Сирдарё туманидаги янги автомобиль заводини ишга туширди.
Лойиҳа қиймати 390 миллион АҚШ доллари бўлган заводнинг дастлабки ишга туширилиш босқичида 500 та, якуний босқичда 5 000 та янги иш ўрни яратилади. Бу ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиб, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшади.
Заводда асосан учта ЕХЕЕD модели йиғилади: ихчам кроссовер – LX, ўрта ўлчамли кроссовер – TXL ва тўлиқ ўлчамли йўлтанламас – VX. Ушбу лойиҳа компонентларни йиғиш босқичида (SKD) йилига 20 000 тагача ва тўлиқ ишлаб чиқариш цикли босқичида (CKD) йилига 150 000 тагача автомобиль ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.




Шуҳрат СУЯРОВ, ЎзА