Си Цзиньпин Жо Байденни табриклади
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 25 ноябрь куни AҚШнинг сайланган президенти Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклади.
Си Цзиньпин ўз табригида Хитой – AҚШ муносабатларининг соғлом ва барқарор ривожланишига кўмаклашиш нафақат икки халқ туб манфаатларига жавоб бериши, балки халқаро ҳамжамият кутаётган умумий масала эканини таъкидлаган.
“Умид қиламизки, ҳар иккала томон низо ва қарама-қаршиликларни бартараф этади, ўзаро ҳурмат ва ғалаба қозонган ҳамкорлик руҳини қўллаб-қувватлайди, Хитой – AҚШ муносабатларининг соғлом ва барқарор ривожланишига кўмаклашади, бошқа мамлакатлар ва халқаро ҳамжамият билан биргаликда дунё тинчлиги ва тараққиётининг эзгу мақсадини илгари суради”, дейилади жумладан қутлов мактубида.
Эслатиб ўтамиз АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтган эди.
ЎзА