Шахмат: терма жамоа таркиблари тасдиқланди
Маълумки, бошқа спорт турларидан фарқли равишда шахматда ички ва халқаро мусобақаларнинг тиғизлиги, рақобатнинг кучлилиги туфайли ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан соғлом рақобат ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида белгиланган тартиб асосида миллий терма жамоалар таркиби ҳар тўрт ойда янгиланади.
Куни кеча янги спорт даври учун шахмат бўйича мамлакат миллий терма жамоалар мураббийлар кенгашининг қарори асосида яқинлашиб келаётган халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоаларининг янгиланган таркиби эълон қилинади.
Унга кўра, эркаклар терма жамоасининг 1-таркибидан Нодирбек Абдусатторов (2751), Жавоҳир Синдоров (2726), Нодирбек Ёқуббоев (2691), Шамсиддин Воҳидов (2644) Муҳиддин Мадаминов (2567), 2-таркибдан Абдумалик Абдусалимов (2560), Жаҳонгир Воҳидов (2516), Ортиқ Ниғматов (2459), Муҳаммадзоҳид Суяров (2449), Саидакбар Саидалиев (2440), 3-таркибдан Ҳумоюн Бекмуратов (2429), Баҳром Баҳриллаев (2427), Алмас Раҳматуллаев (2394), Даврон Шарипов (2381), Асроржон Омонов (2353) жой эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1-таркибидан Афруза Ҳамдамова (2403), Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2363), Умида Омонова (2334), Гулдона Каримова (2323), Мадинабону Ҳалилова (2287), 2-таркибдан Нилуфархон Имомқўзиева (2232) Нилуфар Ёқуббоева (2195), Асал Салимова– (2177), Маржона Маликова (2081), Шохина Аҳмедова (2056), 3-таркибдан Мафтуна Бобомуродова (2044), Озода Шаҳзодова (2044), Зилола Актамова (2032), Руқия Олимова (2021) Мумтозбегим Мансурова (2020) ўрин олди.
Т.Рўзиев, ЎзА