Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этмоқда
— Халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганида томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаган, гул-у райҳонлар эккан.
Биз халқимизга хос бундай эзгу қадриятлар замирида беш йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириб, ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келяпмиз, – деди давлатимиз раҳбари.
Ўтган даврда 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва яшил жамоат парклари, 47 та массивда “Янги Ўзбекистон боғлари” барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адирларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинди.
Оролнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди.
Шамол ва қум-чанг бўронлари зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида 33 та туманда 60 километрли “яшил белбоғ” ҳосил қилинди.
ЎзА