Шаҳрихонлик ёш чемпионлар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу йил 1-3 июль кунлари Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятида спортнинг каратэ тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Шаҳрихон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
[gallery-7869]
Шаҳрихонда ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Ҳ. Дадахонов иқтидорли ёшларни эришган бу ютуқлари билан самимий муборакбод этди. Чемпионат ғолиб ва совриндорларига ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА