Буюк ўзбек йўли

Меҳр — гул, меҳр — хазина, меҳрли одам эса энг севимли одам, дейилади муборак китобларда. Шоҳдир, гадодир, меҳрни қўмсамайдиган, меҳрга беэҳтиёж бандаи мўмин бўлмаса керак бу ёруғ оламда. Булоқ сувидек мусаффо меҳр қалбларни шодликка буркайди, юракларни гўзаллик ва эркинликка, аҳиллик ва самимийликка, ҳалоллик ва ботирликка даъват этади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган айрим кишиларда эса тоза меҳр ва самимий эътиборга соғинч ва ташналик, айниқса, кучли бўлади. Шу боис, албатта, ўзини, миллатини ҳурмат қилган мамлакатларда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида меҳр-муҳаббат кўрсатилади, ғамхўрлик қилинади, имтиёзлар яратилади.

Биз, афсуски, узоқ йиллар шу тугал ҳақиқатга эътибор бермадик, муҳтожлар меҳримизга интиқ, зор бўлиб умр гузаронлик қилишга мажбур бўлди. Яланғочлик одамларни уйга киргизди, очлик кўча кездирди. Ногиронлар қаторига оила тебратишга қурби келмайдиган камбағаллар қўшилди, ишсиз кўчада қолган ёшлар қўшилди, қизлар қўшилди, аёллар қўшилди. 
Аввал минг, кейин миллионларга айланиб кетди уларнинг сафи. Туманли турмуш ташвишлари хорижга етаклаб кетди кўп­ларни, гулдай қизларимиз аллакимларнинг бўсағасини супурди, кирини ювди, қозон-­товоғини артди, камситилди, хўрланди.

2016 йилнинг адоғига довур зим-зиё тун мисоли дилларни эзиб-эзғилаб ётган бу аянчли манзара 2017 йилнинг бошидан эътиборан секин-аста ўзгара бошлади. Шавкат Мирзиёевнинг иқтидорга келиши ёруғлик улашди, нур улашди, умид уйғотди умидсиз қалбларда. Президент биринчи қадамларини ўзбек халқи учун сув ва ҳаво каби зарур масала — аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муаммосига қаратди. Бунинг учун, биринчи навбатда, ишсизликни камайтириш лозим эди. Ишсизликни камайтириш учун иш ўрни яратиш, иш  ўрни яратиш учун томлари тешилиб, ускуналари занглаб кетган саноат корхоналари ўрнида замонавийларини бунёд этиш, бунёд этиш учун мамлакатга хориждан инвестиция киритиш, инвестиция киритиш учун чет эллик тадбиркорлар, жаҳон миқёсидаги эътиборли банк ва молия ­тизимлари ишончини қозониш...

Эски арқон каби чуваланиб ётган бир-биридан мураккаб ва бесаноқ бундай тугунларни ечмай туриб мақсадга эришиш қийин. Вақт тез, замон шиддатли. Ҳар нафас, ҳар кун ғанимат. Ҳар нафас, ҳар кундан бир эмас, икки эмас, беш-ўн карра самарали фойдаланиш, натижага эришиш лозим. Кун талаби шундай, ҳаёт талаби шундай.

Президент хонада ўтирмади, бошқа вазиру вузароларни ҳам кабинетдан чиқиб, халқ ичига киришга чорлади. Жойларда Президент қабулхоналари ташкил этилди. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”,  “Аёллар дафтари” сингари тамомила янги тизимлар пайдо бўлди. Тадбиркорлик, банд­лик, камбағалликдан чиқаришга катта маблағ ажратилди. Ёш авлод қалби ва ­онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, тинч ва осойишта ҳаёт қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳлари тузилди. Жойларда, маҳаллаларда кўча хизматлари кўпайтирилди. Одамлар томорқада, хонадонида ишлаб, даромад топишни ўрганди. Қадди тик, билаги бақувват йигитларга гектарлаб ер берилди.

Сингапур, БАА, Хитой каби мамлакатлар бундан 50-60 йил аввал айнан шундай йўл тутган эди. Ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи берилиши одамларга куч берди, эртанги кунга ишонч бағишлади. Ўзбекистон ташаббуслар, янгиликлар майдонига айлана бошлади. Бугун, орадан 6-7 йил ўтганидан сўнг, очиғини айтиш керакки, бундай ҳаракатлардан натижа чиқишига ишонгандан кўра ишонмаганлар, шубҳаланганлар кўп эди ўша вақтларда...

***

Донишманд Шарқда бундай ҳикматли сўз бор: “Подшо одил бўлса, юрт ўзар”.

Ҳам одил, ҳам элсевар Карвонбошининг меҳри эса музликларни — тош юрак­ларни эритиши, жамиятни ўзгартириши, халқни уйғотиши, тўлқинлантириши, руҳлантириши, излашга, яратишга илҳомлантира олиши мумкинлиги жуда қисқа муддат — бор-йўғи 6-7 йилда ўз исботини топди.

Ижтимоий дафтарлар туфайли минг-минг­лаб аёлу эркак ишли, уйли-жойли бўлди, хотиржам бўлди. Чекка ўлкаларда саргардон, хўрланиб юрган йигит-қизлар оила бағрига, ота-она қучоғига қайта бошлади. Кечагина менсимай юрганлар энди мамлакатимиздаги ўзгаришлардан ҳайратга тушиб турибди. Ахир 2020 йилда 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик даражасидан ҳам паст бўлган ҳолда, бу кўрсаткич 2023 йилга келиб 11 фоизга тушиши ёки ўтган уч йилда 3,5 миллион одамнинг камбағалликдан қутулиши кимни ҳайратлантирмайди дейсиз! Шунга мутаносиб ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра кенгайтирилиб, бир йилнинг ўзида 12,3 триллион сўмга етди. Пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайди. 

Энди бир йил ичида амалга оширилган мана бу рақамларга эътибор берайлик: маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилди. Маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 триллион сўм ажратилди. 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиб, даромад топиш учун тарқатилди.

Натижада 2020 йилдан буён 3 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик оладиган ишчилар 2 баробар, 5 миллиондан 7 миллион сўмгача ойлик олувчилар эса 3 баробар кўпайди. Бир йил ичида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Камбағаллар сони ҳар йили 3 фоиздан қисқариб, расман банд бўлганлар сони илк бор 10 миллион 500 минг нафарга етди.

“Инсон — жамият — давлат” тамойили асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қабул қилингани ва унга кўра, 2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш ва камбағаллик даражасини сезиларли тушириш бўйича аниқ вазифалар белгилангани эса кишини янада қувонтиради.

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясида мамлакатимиз ЯИМ ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган эди. Давлатимиз раҳбари 20 декабрь куни фаол тадбиркорларимиз билан учрашувда бу йил мамлакатимиз иқтисодиёти 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайганини мамнуният билан қайд этди.

Агар шундай суръат жадал давом эттирилса, 2030 йилга бориб мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш салоҳияти мавжудлиги юрак­ларни ифтихор туйғуларига буркайди.

Ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар шиддатли тарзда давом этаётган, янгилик ва ташаббуслар қўрғонига айланаётган янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс ғояси ­дунёга келди. Жаҳоннинг энг нуфузли анжуманлари, давлат раҳбарлари учрашувлари, дунё муаммоларига доир халқаро мажлису машваратлар ўтказиладиган бўлди қадимий Самарқанду Тошкент, Бухорою Хивада. Ўзбекистон дарвозалари дунёга, дунё дарвозалари Ўзбекистонга кенг очилди. Дўстларимиз, ҳамкорларимиз сафи кенгаяверди.

Шу ўринда айрим факт ва воқеаларни эслайлик. Эътибор беринг, сўнгги 7 йилда Ўзбекистон ташаббуслари асосида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 10 дан зиёд резолюция қабул қилинди. 26 февраль куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Бош Ассамблея томонидан “2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили” резолюциясининг бир овоздан маъқуллангани шуларнинг биридир. Ўзбекистон илгари сурган ушбу ҳужжатга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. 

Президентимизнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2023 йил октябрда Самарқандда бўлган сессия­сида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ҳамда мослашувчанлиги борасида билдирган фикр­ларига асосланган мазкур ҳужжатда турли цивилизациялар даврида яратилган маданий меросни асраш, тинч­лик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, халқларнинг қадриятларини ҳурмат қилиш сингари жаҳоншумул фикрлар баён қилинди. Экспертлар бу резолюцияни туризм саноатининг глобал даражада янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлган қимматли ҳужжат дея баҳолади.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 9 август куни бўлиб ўтган Маслаҳат учрашувида Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш дастури ўртага ташланди. Трансчегаравий дарёларнинг сув ресурс­ларидан оқилона  фойдаланишнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифи билдирилди. Мазкур ғояларнинг муаллифи ҳам Ўзбекистон эди, Ўзбекистон Президентининг нафақат Ўзбекистон, балки дунё аҳлига бўлган беадоқ меҳру муҳаббати эди.

***

Мусаффо булоқлардан сув ичган чинорлар азамат қоялардек бақувват бўлади. Меҳр булоғидан сув ичган қалблар эса азим дарёлар сингари қувонч туйғуларига тўлиб-тошади, ложувард товланади.

Қувонч билан айтиш жоизки, Осиёнинг Япония, Жанубий Корея, Тайван каби мамлакатларида бўлганидек, ижтимоий адолат моделлари Ўзбекистонда ҳам давлат сиёсатига айланди. 

Бу тамойил Ўзбекистон Конституция­сининг 14-моддасида алоҳида белгилаб қўйилган: “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”.

Лекин ҳар қандай ғоя изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмаса, у фақат жозибали шиор сифатида қолиб кетавериши мумкин. Минг қатла шукрлар бўлсинки, Президентимиз муттасил равишда, изчиллик билан бу ишларга ўзи бош-қош бўлиб турибди. Ижтимоий ёрдамга эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган беҳад иззат-икромни ҳар куни кўриб, ҳис этиб турибмиз.

Шу йилнинг 13 декабрида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари яна бир карра мазкур масалага янада чуқурроқ ёндашиш, ёрдамга муҳтож ватандошларимизга ҳар доимгидан-да кўпроқ меҳрибонлик қилиш лозимлигини таъкидлади. Ижтимоий давлат тамойили мунтазам равишда ҳаётимизда ўз рўёбини топаётгани учун, албатта, меҳр ва кўмак тизими қувончли натижалар бермоқда.

Фикримиз қуруқ бўлмаслиги учун айрим рақамларга мурожаат қиламиз. 2024 йилда юртимизнинг барча ҳудудларида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари очилди ва маҳаллаларда 102 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилди. Ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, яна 95 минг муҳтож одамга ижтимоий ёрдам кўрсатди, ногиронлиги бор 26 минг фуқарога протезлар берилди, 4 мингга яқин ёлғиз кексага уйда парваришлаш хизмати ташкил этилди.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган 5 мингга яқин бола мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилди. 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди. 45 минг муҳтож фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди.

Камбағал оила фарзандларини чет тили, IТ ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имконият яратилди. Келгуси йил 1 мартгача тўгараклар очиш орқали камбағал оилалардаги 118 минг ёшни ўқитиш белгиланди. 2025 йилда 3,5 минг ёш олийгоҳларга грант асосида қабул қилинади. Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баравар оширилади ва шу тариқа 100 минг одамнинг эҳтиёжи таъминланади. Ушбу рўйхатга яна 7 турдаги восита қўшилади.

Ногиронлиги бор шахслар жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси сифатида ишонч ва умид билан яшаши йўлида қилинаётган ишларнинг қамрови булар билан чекланмайди.

Энди ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳи очилади. Ҳаракати чекланган болаларнинг мактабга келиб-кетиш харажатининг 75 фоизини қоплаш тизими жорий этилади. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна ногиронлиги бор 1800 боланинг ўқишига шароит яратилади.

1 январдан ногиронлиги бўлган ишчиларга ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдо таржимон, психолог ва кўзи ожизларга ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Бундай одамларни ишга жойлаштирган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади.

Яқингача муҳтож аҳоли турли ижтимоий хизмат ва ёрдамларни олиш учун маҳаллий ҳокимликлар ёки маҳаллий идораларга бориши, ўнлаб ҳужжат йиғиши, бир неча жойга мурожаат қилиши шарт эди. Бундай қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга ҳам чек қўйилади. Мамлакатимизда илк бор ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” АТ таркибида “Инсон” АТ ва Е-саsе электрон модуллари ишлаб чиқилди. Шу йилда 3,6 миллион шахс ижтимоий марказлар томонидан қамраб олиниб, уларга 1,9 миллионта ижтимоий хизмат кўрсатилади.

Шу пайтгача 10 дан ортиқ ҳужжат олиб юришга мажбур бўлган ногиронлиги борларга энди буларнинг ўрнини босадиган “ижтимоий карта” жорий этилади. У билан жамоат транспортида бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин. Нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади. Бундан ташқари, яна 72 турдаги ижтимоий хизмат, 76 турдаги ёрдам ва 200 га яқин имтиёз ягона электрон тизимда умумлаштирилади, ҳар бир оиланинг эҳтиёж ва имкониятларини акс эттирадиган “ижтимоий рақамли паспорт”и жорий этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эшитиш ва нутқида нуқсони бор инсонлар жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланиши ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш йўналишида ҳам қатор ибратли  юмушлар амалга оширилмоқда. Шундай инсонларнинг саводхонлигини ошириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2022 йилда Президентимизнинг “Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-­тадбирлари тўғрисида”ги қарори ­эълон қилинган эди. Мазкур қарордан сўнг Тошкентдаги Вебстер университетида 6 ойлик бепул имо-ишоралар курслари ташкил этилди, уларга бепул дарсликлар тарқатилди.

Кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга малакали педагог­лар тайёрлаш, уларга методик жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор инсонлар билан тўсиқсиз мулоқот қилиш, имо-ишора тилида сўзлашиш кабиларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳар бир қувончли ўзгариш, ҳар бир янгилик минглаб, миллионлаб одамларнинг руҳиятини кўтаради, илҳомлантиради. Бундай савобли юмушларни ўлчаш ёхуд тарозида тортиб кўриш мумкин эмас.

Муҳими шуки, ҳар битта рақам замирида минг-минглаб ҳамюртларимиз рози-ризолиги, эртанги кунга ишончи, она ватанига муҳаббати уфуриб турибди. Давлатнинг халқимизга бўлган шаффоф меҳридан иборат мусаффо булоқлари эса куну тун қайнамоқда.

Абдусаид КЎЧИМОВ,

сенатор

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаффоф меҳрнинг мусаффо булоқлари