Сергей Фомин Россияда тенгсиз
Россиянинг Қозон шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс“ туркумига кирувчи мусобақада теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Россиянинг Қозон шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс“ туркумига кирувчи мусобақада теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Турнирнинг яккалик баҳслари финал учрашувида ҳамюртимиз Сергей Фомин россиялик Евгений Тюрневга қарши кортга чиқди. Ўйинда теннисчимиз рақибини 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.
Турнирнинг жуфтлик баҳсларида С.Фомин бошқа бир теннисчимиз Жўрабек Каримов билан финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг вице-чемпионларига айланишди.