Сайловолди ташвиқоти бошланди
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида “Мақсадимиз – аҳоли турмуш даражасини янада ошириш” шиори остида партиянинг янги форматдаги сайловолди ташвиқоти бошланди.
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида “Мақсадимиз – аҳоли турмуш даражасини янада ошириш” шиори остида партиянинг янги форматдаги сайловолди ташвиқоти бошланди.
Сайловолди ташвиқотининг “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!” мавзуида ўтказилган семинар-тренингида партия сайловолди дастурида белгиланган масалалар, маҳаллий кенгаш депутатлари сайловолди дастурларини шакллантиришга оид маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 23-Бухоро сайлов округидан номзоди кўрсатилган Ўткир Наджимиддиновнинг ҳудуд аҳолиси билан учрашуви ташкил этилди.
–Халқ демократик партияси сайловолди дастурида акс этганидек, аҳолининг яшаш шароити яхшиланса, жамиятда эҳтиёжманд оилалар иқтисодиёти барқарорлашиб борса, макроиқтисодиёт ривожланади ва шиддат билан ўзгараётган дунёда Ўзбекистон ўз ўрни ҳамда мавқеини мустаҳкамлайди, - дейди Ў.Наджимиддинов. – Бу бизнинг эзгу мақсадимиздир.