Сайлов участкаларида иш қизғин
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 550-сайлов участкаси туманнинг 22- умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган.
Сайлов комиссияси аъзолари учун учта хона ажратилган. Бу ерда барча шароитлар яратилган. Ҳар бир хона телевизор, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғига уланган. Компьютерлар, телефон, факс ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланган.

– Сайлов яқин, ишлар ва тайёргарлик ҳам шунга яраша, – дейди участка комиссияси раиси Шахоб Шарипов. – Аъзоларнинг сиёсий билимларини бойитиш мақсадида ўқув семинарлари ҳам давом этмоқда. Муҳими, сайлов қонунчилиги ҳамда номзодлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб, тайёргарлик жараёнларини кучайтиряпмиз.

Ғиждувон тумандаги 587-сайлов участкаси 20-мактаб биносида жойлашган. Мазкур сайлов участкасида ҳам барча керакли жиҳозлар мавжуд. Айни вақтда вилоят бўйлаб барча участкаларда сайлов жараёнларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА