Саратондан марафонгача: оддий инсоннинг ғайри оддий йўли
Буюк Британияда яшовчи оддий қурувчи-уста Энди Спрай даҳшатли ташҳисдан сўнг ҳаётини янги босқичга олиб чиқо олган инсон сифатида тарихда қолади.
Ундаги дастлаб Крон касаллиги билан боғлиқлиги тахмин қилинган муаммо аслида йўғон ичак саратонининг 3-босқичи экани маълум бўлди. Шифокорлар тасдиқлаган бу фараз беморнинг ҳаётини тубдан ўзгартирди. Билъакс, у таслим бўлмади.
Икки йиллик оғир жараёнда Энди бир неча мураккаб босқичдан ўтди: жарроҳлик амалиёти, кимё ва нур терапияси. Ҳатто, даволаниш кунлари ҳам жисмоний фаолликни тўхтатмади, ҳолати яхшиланиши билан яна югуриш машқига қайтаверди. Унинг сўзларига кўра, аёвсиз кунларда ҳам ҳаракатланиш руҳий барқарорликни сақлашга ёрдам берган.
Ниҳоят, Спрай машҳур Лондон марафони масофасини 3 соат 25 дақиқада босиб ўтиб, олдига қўйган мақсадга эришди. Бу натижа нафақат спорт ютуғи, балки хасталикка қарши курашдаги мислсиз ғалаба сифатида баҳоланмоқда. Энди у Трекстоск каби ташкилотлар орқали бошқаларни ҳам қўллаб-қувватлай бошлади.
Мутахассислар таъкидлашича, бугунги кунда ичак саратони ёшлар орасида ҳам кўпаймган. Белгиси — оғриқ, ахлатда қон ёки ҳазм ўзгариши. Бундай ҳолатлар эътиборсиз қолдирилмаслиги керак. Энди Спрай мисоли кўрсатдики, эрта ташҳис, кучли ирода ва яқинлар қўллови билан инсон энг оғир синовларни ҳам енгиб ўта олади.
Мусулмон Зиё, ЎзА