Санъатга бахшида умр (+видео)
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат хореография академиясида Халқ артисти Ҳалима Комилова таваллудининг 100 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваеванинг 95 йиллигига бағишланган “Санъатга бахшида умр” номли маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Маълумки, юртимизда миллий маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаш, буюк ижодкорлар меросини асраб-авайлаш доимий эътиборда. Шу нуқтаи назардан, юқорида номлари айтиб ўтилган икки санъаткор нафақат ўзбек балети, балки мамлакат маданий дипломатияси тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутган инсонлар эди.
Мазкур хотира тадбири иштирокчилари тарихий видео лавҳалар, санъат намояндаларининг чиқишлари, шунингдек Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри солистлари, “Навбаҳор” ансамбли, “Ёш балет” ижодкорлари ва ЎзДХА талабалари иштирокидаги концертдан баҳраманд бўлдилар.
Айниқса, Людвиг Минкуснинг “Дон Кихот” балетидан парча, “Пахита”, “Жонон ўйнасин”, “Эй сарви равон” каби миллий ва классик саҳна асарлари намойиши ушбу санъат тури ишқибозлари олқишига сазовор бўлди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hmSIBrzad9o" title="San’atga baxshida umr" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Д.Ҳакимов, О.Давронов (видео), ЎзА