Самолётда мода намойиши: йўловчилар ҳайратда
Бишкекдан Қоракўлга парвоз чоғида йўловчиларни осмон бағридаги ноодатий маданий лойиҳа ҳайратга солди. Қирғизлар илк бор самолётда мода кўргазмасини ўтказди.
Лойиҳанинг ўзига хос формати кутилмаган эди — баъзи йўловчилар ҳайратда қолди, дея ёзмоқда “Кабар” ахборот агентлиги.
Қирғизистон Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлиги маълумотларига кўра, моделлар учоқ бортида либослар коллекциясини намойиш қилган.
Таъкидланишича, кўргазманинг асосий қисмида узоқ йиллардан буён қирғиз миллий маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиб келаётган таниқли дизайнер Айпери Обозованинг коллекцияси намойиш этилган.
Г.Сатторова, ЎзА