Самарқандликлар "Мухлислар майдони"да
Мамлакатимиз тарихида илк бор футбол бўйича терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида иштирокини бошлади.
Гуруҳ босқичининг илк турида Колумбия терма жамоасига қарши майдонга чиққан жамоамизни бутун мамлакат бир тану бир жон бўлиб қўллаб-қувватламоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жамоамизни муносиб қўллаш мақсадида "Мухлислар майдони" ташкил қилинди.
[gallery-30001]
– Ўзбекистон терма жамоасининг дунёнинг энг кучли 48 терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этаётганлиги қалбимизни фахрга тўлдиради, – дейди Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.б. Рустам Йўлдошев. – Бунинг нечоғлик юксак шараф эканлигини давлатимиз раҳбари ҳам алоҳида таъкидлаганлар. Буни давлат ташкилотларида бугун иш вақти соат 10:00 дан бошланишини эълон қилганликларидан ҳам билиш мумкин. Бундай тарихий воқеа барчамизни бирдамликка чорлайди. Шу мақсадда тизим ходимлари бирга бир жойда, бир байроқ остида бирлашиб жамоамизни қўллаб-қувватламоқдамиз.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА