Сабине Маҳл: “мен учун 2025 йилнинг муҳим ютуқларидан бири — БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик дастури!” (+видео)
Янги йил табриги
Эшик қоқиб турган янги – 2026 йил муносабати билан юртимизда фаолият юритаётган хорижий экспертлар, жумладан халқаро ташкилотлар раҳбарлари халқимизни қизғин қутлаяпти. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл табрик йўллаб, шундай дейди:
— 2025 йил якунланар экан, БМТнинг йил давомидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларимизга ва Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдираман.
Мен учун 2025 йил — янги ҳамкорликлар, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига ташрифлар ҳамда миллий ҳамкорлар ва маҳаллий жамоалар билан мазмунли учрашувларга бой йил бўлди.
Юртингиз бўйлаб инсонларни тинглаш менга уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган юксак ишончини яна бир бор намоён этди.
2025 йилнинг энг муҳим ютуқларидан бири — 2026-2030 йилларга мўлжалланган БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланганидир. Мазкур дастур кейинги беш йил давомида Ўзбекистон халқи учун инсон капиталини ривожлантиришга сармоя киритишни асосий устувор йўналиш сифатида белгилайди.
2026 йилдан бошлаб БМТ тизими ушбу дастур доирасидаги ишларни миллий ва халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширишни бошлайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/riKBLxM3ppg" title="Sabine Mahl: “men uchun 2025 yilning muhim yutuqlaridan biri — BMTning Barqaror rivojlanish " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Янги йилингиз билан!
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилайман!
Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.
ЎзА