Россиянинг олтин захираси олти йиллик энг паст кўрсаткичга тушди
“Bloomberg” маълумотига кўра, Россия Марказий банки олтин захираси кескин пасайишда давом этиб, 1 августда 73,2 миллион троя унциясига тушди. Бу 2020 йил январидан бери, олти йилдан ортиқ вақт ичидаги энг паст кўрсаткичдир.
Июль ойида захира 0,2 миллион унция, 2026 йил бошидан эса тахминан 50 тонна бўшади. Етти ой ичида мавжуд олтин қиймати 33,7 миллиард доллар камайди.
Бундай салбий ҳолат узоқ давом этган, деярли узлуксиз ўсиш давридан кейин кузатилди. “Bloomberg” Россия МБ дунё бўйлаб давлат миқёсидаги энг йирик олтин харидори бўлгани, 2020 йил бошида эса тилла сотиб олишни тўхтатганига ҳам урғу берган.
МБ ҳисоботида 2025 йил бошига келиб халқаро захирадаги олтин ҳажми 75 миллион троя унциясига етгани, ўтган мавсум давомида айни кўрсаткич деярли ўзгармагани, фақат шу йил мунтазам равишда пасая бошлагани келтирилган.
С.Раҳимов, ЎзА