Россиянинг Одессага тунги ҳужуми оқибатида олти киши жароҳатланди
Одесса шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак ижтимоий тармоқ орқали маълум қилишича, Россия қўшини ташкил қилган тунги ҳужум оқибатида олти фуқаро, жумладан икки нафар бола жароҳат олган. Зарба туфайли шаҳардаги 19 қаватли турар-жой биносига зарар етган, бошқа бир ҳудудда шахсий хонадон бутунлай вайрон бўлиб, қўшимча иншоот шикастланган.
Ҳозир фавқулодда хизмат ходимлари ҳодиса оқибатини бартараф этиб, аҳолига ёрдам кўрсатиши учун тезкор штаб ташкил этилган.
Одесса вилоятида истиқомат қиладиган 150 000 дан кўп этник болгарлар аҳоли сони бўйича ҳудудда учинчи ўринни эгаллайди. Шаҳарда 50-60 минг атрофида болгар миллатига мансуб фуқаро бор. Уларнинг энг йирик жамоалари Болград, Измаил ва Белгород-Днестровский туманларида тўпланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА