Ўрганган кўнгил...
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Тошлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1982 йил туғилган фуқаро Х.Ш мурожаат қилиб, фирибгарнинг алдовига ишониб қолганини билдирди.

Мурожаатчининг маълум қилишича, Шароф Рашидов тумани Қулама маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган К.Х. “Ласетти” русумли автомашина олиб бериш эвазига 2018 йил 18 декабрь куни 10 минг АҚШ доллари олган. Бироқ автоулов олиб берилмаган. Пуллар ҳам қайтарилмаган.
Суриштирув давомида фуқаро К.Х. Қалия маҳалласида истиқомат қилувчи 1990 йил туғилган Д.Қ. дан уй олиб бериш учун 22 минг АҚШ доллари, шу маҳаллада яшовчи 1984 йил туғилган Д.Н дан уй олиб бериш учун 4 минг доллар пулларни фирибгарлик йўли билан олгани ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро К.Х. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жазо муддатини ўтаб чиққан. Аммо ўрганган кўнгил, ўртанмаса қўймас деганларидек, яна эски қилиғини такрорлаган. Ҳозирда унга нисбатан худди шу модда билан жиноят иши қўзғатилган.